ОШҚОЗОН ВА ЎН ИККИ БАРМОҚЛИ ИЧАК ЯРА КАСАЛЛИГИНИНГ ҚАЙД ЭТИЛИШ КЎРСАТКИЧИ ТАҲЛИЛИ
Abstract
Статистика маълумотларига кўра, катталар орасида аҳолининг 10–12 %, асосан 20–50 ёшли инсонлар гастродуоденал яралардан азият чекади. Эркаклар ва аёлларда касалликнинг учраш нисбати тўртга бирни ташкил этади. Ушбу муаммонинг долзарблиги шундаки, касалликни асосий сабаби туфайли ногиронлик эркакларда 68 %, аёлларда 30 % кузатилади [1]. Ошқозон яраси сурункали касаллик бўлиб, қайталанувчи, ремиссия, яъни касаллик белгилари сезиларли даражада заифлашиши ёки йўқолиши билан тавсифланади. Касаллик туфайли ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак деворида нуқсонлар, яралар ҳосил бўлади [2].
References
1. Olimova A. Z. Modern Aspects of the Etiology of Gastric Ulcer and Its Complications // American Journal of Pediatric Medicine and Health Sciences. USA. Volume 01, Issue 03, 2023 ISSN (E): ХХХ-ХХХ. – P. 163–166. – P. 163.
2. Чечулин Е.С. Подходы к лечению язвенной болезни желудка и двенадцатиперстной кишки в историческом аспекте // Международный научно- исследовательский журнал. – Екатеринбург, Российская Федерация, 2020. – № 1 (91). – Часть 1. Январь. – С. 83–86. – С. 83. DOI: https://doi.org/10.23670/IRJ.2020.91.1.017.