АРТЕРИЯЛАР БИФУРКАЦИЯ СОҲАСИНИНГ АТЕРОСКЛЕРОЗ ЖАРАЁНИГА МОЙИЛЛИГИНИНГ БИОМЕХАНИКА ХУСУСИЯТЛАРИ
Abstract
Артериялар тармоқланган, яъни бифуркацияланган соҳасининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд: бифуркация соҳанинг биомеханикаси бошқа жойларидан фарқ қилади; бифуркация соҳада қон оқиш гемодинамикаси гирдобланиб оқади, томир деворига туташган жойларида уюрмалар пайдо қилади; бифуркация соҳасида томир ички юзасига қоннинг уриниш нуқтаси чидамлилиги бошқа соҳаларига нисбатан фарқ қилади, яъни қон гирдобланиб ва уюрма қилиб оқганлигидан қоннинг уриниш нуқтаси бифуркация майдонининг ҳар хил соҳаларида чидамлилиги турлича бўлганлигидан қон таркибидаги қон таначаларидан моноцитлар ва лейкоцитлар адгезияланиши кучлироқ, липидларнинг томир деворига шимилиши тезроқ кўринишга эга; артериялар бифуркация соҳаси нотекис бўлганлигидан эндотелий таранглилиги ҳар хил бўлади ва артериянинг бошқа соҳаларига нисбатан фарқ қилади. Айнан, эндотелий таранглиги бўшроқ соҳаларида ўтказувчанлиги юқорироқ бўлади ва қон таркибидан моддалар кўпроқ шимилад; қон босими остида томир ички юзасининг деформацияланиш даражаси бошқача, яъни бифуркация соҳадаги қоннинг гирдобланиб ва уюрма кўринишида оқиши оқибатида томир ички юзасини деформацияланишига олиб келади, бу эса интимада атеросклеротик жараённинг тезроқ бошланишига сабабчи бўлади



