АХБОРОТ АСРИДА ЁШЛАР ТАРБИЯСИНИНГ КУРИНИШЛАРИ
Abstract
Маълумки, биз бугун эркин, демократик жамият қуряпмиз, тезкор ахборот асрида яшаяпмиз, шу боис ҳозирги ёшларнинг кўзига, онгу шуурига тўр тутиб, уни кўрма, буни ўқима, бунисини эшитма, деб бўлмайди, бунинг иложи ҳам йўқ. Улар аввало радио-телевидение, матбуот, интернет орқали бизга нисбатан кўпроқ нарсаларни билишга, кўришга интилади. Инсон мислсиз кучайиб бораётган “ахборот тўфони” ичида қолмоқда. Бу тўфон ичидан энг асосий, энг муҳим информацияни ажратиб олиш муаммоси тобора кескин юзага чиқмоқда. Бу айниқса инсоннинг дунёга, борлиққа муносабати каби маънавий муаммони ечишини беҳад мураккаблаштирмоқда. Шу муносабат билан файласуф олимлар эндиликда информатика ютуқларини кибернетика, синергетика, генетика ва социодинамика билан қўшган ҳолда фалсафий ёндашувни ишлаб чиқиш, шунинг асосида дунёга янгича қарашни шакллантириш зарурати вужудга келгани ҳақидаги фикрни ҳам олдинга сура бошладилар.