МЕҲНАТ БОЗОРИДА ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШ
Abstract
Глобаллашув шароитида жаҳонда рўй бераётган ўзгариш ва жараёнлар, барча соҳаларда рақобатнинг кучайиб бориши янада барқарор тараққиётни таъминлашни тақозо қилмоқда. Шу муносабат билан Республика иқтисодиётида олиб борилаётган инновацион ривожлантириш жараёнлари меҳнат бозоридаги вазиятга, айниқса унга биринчи бор кириб келаётган ёшларнинг ўз қизиқишлари бўйича касб эгаллаб ўз ўрнини топишига таъсир ўтказмоқда. Ўзбекистонда ҳар йили 150 мингдан ортиқ профессионал таълим муассасалари битирувчиларининг меҳнат бозорига кириб келиши аҳоли бандлигига кўмаклашиш, Республикада янги иш ўринларини ташкил этиш, ривожланган давлатлар тажрибаси ҳамда маҳаллий ва хорижий меҳнат бозоридаги ишчи кучига бўлган эҳтиёж асосида ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш масаласини тобора долзарб вазифага айлантирмоқда
References
Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-642- сон Қонуни 2020 йил 20 октябрь. 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60- сон Фармони 2022 йил 28 январь. 3. Мирзиёев Ш. Ўзбекистон нашриёти - “Янги Ўзбекистон стратегияси” – Тошкент 2021 йил